Япониянинг Осака шаҳрида мамлакатдаги энг баланд томоша айланаси очилди, деб хабар қилмоқда «Киодо» агентлиги. Аттракцион Expocity савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг баландлиги 123 метрни ташкил этади.

Expocity 2015 йил ноябр ойида мижозларга ўз эшигини очган эди. 2016 йил май ойи охирига келиб, унга 14 миллион киши ташриф буюрган. Мажмуа фаолиятининг биринчи йилида 17 млн киши келиши кутилмоқда. 

Expocity ҳудудида томоша айланасидан ташқари, савдо маркази, океанариум, ҳайвонот боғи ва музей бор.