Япониянинг Фужи тоғига чиқиш мавсуми жума куни расман очиқ дея эълон қилинди. 

Айни дамда тоққа чиқишни истаган барча сайёҳлар Яманаси префектурасидан Фужига кўтарилиши мумкин. NHK телеканалининг маълумотига кўра, 10 июль куни Сидзуока префектураси ҳудудидан маршрутлар ҳаракатлана бошлайди. 

Фужи — Япониядаги энг баланд тоғ (3776 метр) бўлиб, яхши об-ҳаво шароитида уни 100 километр узоқликда Токиодан томоша қилиш мумкин.  Японияда Фужига бағишланган мингдан ортиқ шитоизм ибодатхоналари мавжуд. У японларнинг анъанавий эътиқод  буюми саналади. Фужи тоғи икки япон  префектураси — Сидзуока ва Яманаси ҳудудида жойлашган.

Унинг ҳудудида 33 маданий ва тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, тоғнинг ўзи эса  ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон табиий мероси қаторига қиритилган.

Фото: РИА