Япония юқори суди мамлакатдаги мусулмон жамоатчилигини полиция томонидан кузатиб юриш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, 2010 йилда Япониядаги мусулмон жамоатчилигини полиция томонидан ноқонуний кузатиш бўйича 114 та маълумот келиб тушган. Полиция мусулмонларнинг ибодатхоналари, ҳалол ресторанлари ва Токиодаги ислом ташкилотларининг офисларини кузатган.
Шундан сўнг, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган 17 нафар япон мусулмони япон ҳукуматини уларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузаётгани учун судга берган.

Якунда даъвогарлар 880 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули олишди.

 

Фото:AFP/Getty Images