Саудия Арабистони Осиё бозорларида нефть сотиш кўрсаткичларини ошириш стратегиясидан чекиниб, дунё бозоридаги улушини аста-секин рақибларига қўйиб бермоқда, бунинг боиси у нархларнинг қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақида Reuters маълум қилди.

Экспертларнинг таъкидлашича, эндиликда бозорда устунлик қилишга уриниш қироллик учун устувор вазифа эмас. 

"Осиёлик асосий харидорлар - Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея тақдим этаётган рақамлар Саудия Арабистони ўз ўрнини Эрон, Ироқ ва Россияга бўшатиб бераётганидан далолат беради", - дейилади манбада. 

Бу жараённи ихтиёрий деб бўлмайди, албатта. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, Saudi Aramco давлат компанияси позицияларнинг йўқотилишини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти. "Сўнгги бир неча ой давомида Aramco ўзининг Arab Light нефтининг Осиёга сотилиш баҳосини расман оширди, у   қиролликда умумий нефть экспортнинг учдан икки қисмини ташкил этади", - дейилади тадқиқотда.