Беларусда 2016 йил 1 июлидан миллий валюта деноминацияси амалга оширилади. Бу ҳақдаги тегишли фармон Беларусь президенти Александр Лукашенко томонидан 2015 йилнинг 4 ноябрида имзоланганди.

Унга кўра 2016 йил 1 июлидан 31 декабрига қадар эски ва янги купюралар эркин муомалада бўлади. Эски пул белгилари 2017 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар БМБ, Беларусь банклари ва банк ҳисобланмаган кредит-молия муассасаларида, 2020 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача эса Миллий банкда чекловларсиз янгиларига алмаштирилади. 

Беларуснинг янги банкноталарида 4та нол олиб ташланади, яъни янги 1 рубль эскисига нисбатан 10 минг рубль нисбатида алмаштирилади. 2009 йилда тайёрланган янги купюралар 2000 йил намунасидаги анъанавий банкноталар ўрнини эгаллайди.

1 июлдан 1 доллар - 2 беларусь рублига тенг бўлади. Бу вақтда 1 россия рубли - 3 беларусь рублига тенг.