Американинг Boeing Co. авиақурилиш концерни 270 нафаргача кишини сиғдира оладиган янги ўрта магистралли йўловчи самолётини ишлаб чиқаришни режлаштирмоқда. Бу ҳақида 1 июль куни The Wall Street Journal хабар берди

Самолёт 5,3 - 9,2 минг километр масофада ишлашга мўлжалланган, парвознинг ўртача давомийлиги 10 соатгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Янги лайнер 10 йил ичида эксплуатацияга топширилиши керак.

 "У сиз ўйлаганингиздан анча тезроқ ишлаб чиқилади", - дея таъкидлади Boeing'нинг ишлаб чиқариш бўйича вице-президенти Майк Дилейни. 

Бундан ташқари компанияда янги Boeing 737 модификациясини яратиш имконияти кўриб чиқилмоқда ва уни Max деб номлаш режалаштирилмоқда. Янада қудратли двигателлар билан таъминланган самолёт ўз бортига 250 кишини сиғдира олади. Boeing 737'нинг янги модификацияси 2021 йилда бозорга чиқиши кутилмоқда.