Экстремаллар Крис Макдугалл ва Жимми Пуше, Дубайда одамларни соатига 200 км тезликда ҳавога отиш имконини берувчи аттракционни ўрнатишди, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mail нашри.

Рогатканинг ишини биринчи бўлиб, албатта экстремалларнинг ўзлари синаб кўришган. Хабар қилинишича, инсон тезлатиш вақтида 6g юкланишни ҳис этади, бу эса, учувчилар юқори учувчилик маҳоратини намойиш қилиб, ҳавода кескин ҳаракатларни амалга оширганда, уларнинг жисмига тушадиган босим билан баробардир.