Европа чемпионатининг биринчи ярим финалчиси аниқланди. Марселда Польша ҳамда Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Роберт Левендовскининг 2-дақиқада киритган голига Ренато Санчеш 33-дақиқада жавоб қайтарди.

Қўшимча бўлимларда жамоалар гол ура олишмади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда эса Португалиянинг қўли баланд келди. Польша сафида Якуб Блашиковскининг зарбасини Руи Патрисио қайтарди ва жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Евро - 2016. 1/4 Финал
Польша – Португалия 1:1 (пенальтилар сериясида: 4:5)
Голлар:
Левандовски (2) – Саншеш (33).
Польша: Фабианьски, Глик, Енджейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски, Крыховяк, Мончиньски (Йодловец, 98), Гросицки (Капустка, 82), Левандовски, Милик.
Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Соареш, Фонте, Саншеш, Вильям Карвалью (Данилу Перейра, 96), Нани, Адриен Силва (Моутинью, 74), Жоау Мариу (Куарежма, 80), Роналду.