Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар бир касб эгаси ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлади.

Сиз тадбиркор бўлишни ўз олдингизга мақсад қилдингизми?
У ҳолда сиз ушбу соҳага тегишли бўлган билимларнинг ҳеч бўлмаганда бошланғич маълумотини эгаллашингиз шарт, албатта.
Чунки ҳар қандай муваффақиятнинг замирида кучли эгалланган билим ётади.

Ҳаётингизни муваффақиятлар билан безашга урининг. Зеро шоир айтганидек:
Умид билан экилган таёқ,
Бир кун берар мева-ю, япроқ.

Forta — тадбиркорлик таълими маркази қуйидаги уч турда бизнес семинарлар ташкил этади:

— Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш орзусида юрганлар ва буни қандай амалга оширшни билмаганлар учун;
— Тадбиркорлик фаолияти бўйича маълум бир тажрибага эга бўлишига қарамасдан, кўзланган мақсадга эриша олмаганлар учун;
— Тадбиркорлик фаолиятидан келаётган даромадини бир неча баробар ошириш истагида юрганлар учун.

Бизнес семинарларни Флипп Котлер (АҚШ), Ларс Валлентин (Швейцария), Александр Левитас (Исроил) каби дунёга машҳур бизнес тренерлардан таҳсил олган олий маълумотли бизнес тренер олиб боради.

“Муваффақият пойдевори” деб номланган ушбу бизнес семинар 17 июль куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида ўтказилади. Семинар қатнашчилари учун ажратилган ўринлар сони чегараланган. 

Бизнес семинар соат 10:00да бошланиб, 18:00га қадар давом этади. Соат 13:00дан 14:00гача танаффус эълон қилинади ва бепул тушлик ташкил этилади.

Ушбу бизнес семинар қуйидаги 4 қисмдан иборат бўлади:

1. Олтин формула
Ҳаётда эришган муваффақиятларингиз ва топаётган даромадингиздан қониқиш ҳис қилмаяпсизми?! Унда нима қилиш керак? Нимадан бошлаш керак?
Асрлар синовидан ўтган “Олтин формула” орқали барча саволларингизга жавоб топасиз.

2. Олтин халқачалар
Дунёга машҳур Apple компаниясининг муваффақияти сири. Бу сир сиз билан баҳам курилади.

3. Ноёб таклиф
Харидорлар рақобатчиларингизнинг маҳсулотини сотиб олишни афзал кўряптими?! Уларни қайтариш учун сиз нима қиляпсиз? “Харидорлар бевафо” деган фикрга келишдан бошқа чора топа олмаётган бўлсангиз, ушбу семинар-тренинг бунга ечим кўрсатади.

4. Муваффақият минбари
Муваффақиятга элтувчи йўл. У қаердан бошланади? У қандай? Бу йўлда нималарга дуч келаман?

Шунингдек, “Муваффақият пойдевори” бизнес семинарида муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Ҳаётингизни янада яхшиланишига туртки бўладиган ушбу тренингни ўтказиб юборманг.

Бизнес тренинг янгиликларини Телеграм каналида ҳам кузатиб боришингиз мумкин: http://telegram.me/fortauz

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 10-уй, Пойтахт бизнес маркази;
Мўлжал: Мустақиллик майдони метро бекати, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона;
Батафсил маълумот forta.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: +998(94) 665-11-12 (Телеграм)