Lid никли хакер Oculus ҳамташкилотчиси Брендан Ирбенинг твиттер-аккаунтига кира олди ва унинг номидан компаниянинг янги бош директорини таништирди. Бу ҳодисага TechCrunch нашри ўз эътиборини қаратди.

"Биз Oculus’да янги бош директорни таништиришдан мамнунмиз. @Lid! :)", - дейилади Бренданнинг твиттердаги саҳифасида. Шунингдек, саҳифада қолдирилган ёзувларга кўра, хакер аккаунтнинг хавфсизлигини текширмаган, у шунчаки кўнгилхўшлик қилган.

Воқеа 29 июнда юз берди. Хакер томонидан қолдирилган твит эртаси куни ўчириб ташланди. Facebook компанияси раҳбарияти (Oculus уларга қарашли) вазиятга изоҳ бермаган.