Хитой жанубидаги қишлоқлардан бирида кўчки юз бериши туфайли 1 киши ҳалок бўлди ва 20 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Xinhua агентлигида хабар қилинишича, Гуйчжоу вилояти ҳудудидаги Пьянпо қишлоғи талофатга учраган.

Вайроналар орасидан 29 киши чиқариб олинган. Қидирув ишлари вақтида жароҳатланган 8 киши қутқарилган, яна бир кишининг жонсиз танаси топилган.

Жароҳат олганлар шифохонага етказилган. Ҳодиса жойида қидирув ишлари давом этмоқда.

Хитойнинг жанубий, шарқий ва марказий ҳудудларида кучли ёмғирлар давом этмоқда. Ҳудудларда хавфлиликнинг тўқсариқ даражаси эълон қилинган.