Туркия нашрларида аэропорт ҳудудидаги кузатув камераларидан бирида акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда аэропортга ҳужум қилган террорчилардан бири ўзининг қурбонини отиб ташлаётгани тасвирланган.

Унда террорчи ўзидан шубҳаланаётган ўткинчига икки марта ўқ узади.

29 июнь оқшомида Истанбул аэропортига 3 нафар террорчи уюштирган ҳужум оқибатида 43 киши ҳалок бўлди, 239 киши жароҳатланди. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим бу теракт ортида ИШИД тургани ҳақида маълум қилди.

Туркия махсус хизматлари 30 июнь куни уюштирилган рейдлар натижасида 27 кишини ҳибсга олди, улардан 13 нафари туркиялик, 14 нафари хорижлик.