Такси буюртмаси хизмати Uber Украина пойтахтида ўз ишини бошлади. Киев мэри Виталий Кличко унинг биринчи йўловчисига айланди. Бу ҳақида «Интерфакс Украина» нашри хабар беради.

Киев аҳолиси учун UberX ҳамёнбоп тарифи мавжуд. Машиналарни буюртма қилиш 25 гривна туради. Ҳар километр йўл учун дастур 4,5 гривна ва дақиқа учун яна 0,4 гривнадан ҳисоблайди. Хизматдан фойдаланишнинг энг арзон нархи 40 гривнани ташкил этади.

Йўл ҳақи фақат нақд пул орқали тўланади.

ain.ua хабар беришича, судланмаганлик ҳақидаги ҳужжат ва йўловчи ташиш лицензиясига эга фуқароларгина Uber ҳайдовчиси бўлиши мумкин.