Малика Диана ва шаҳзода Чарльзнинг никоҳ тўйидаги шу вақтгача номаълум бўлган суратлар 24 сентябрь куни Бостонда RR аукцион уйининг ким ошди савдосига қўйилади. 

Қироллик оиласининг 7x5 ҳажмдаги рангли ва 10x8 ҳажмдаги оқ-қора суратлари илк бор ОАВда чоп этилди. 

Бу суратлар 1981 йил 29 июль куни маросимнинг норасмий фотосуратчиси лорд Патрик Личфилд —  Елизавета IIнинг амакиваччаси томонидан олинган. Авлиё Павель черковида олинган фотосуратлар экспертлар томонидан расмнинг биргинаси учун 1000–2000 долларга баҳоланмоқда. Бироқ уларнинг 18 000 доллардан ҳам юқори нархга сотиб олиниши кутилмоқда. Сабаби, аввалроқ малика Диананинг сурати аукционда айнан шундай нархда сотилган эди.