“Манчестер Юнайтед” футбол клуби жорий мавсумдан жамоа таркибини 35 ёшли швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимович тўлдириши мумкинлигини расман тасдиқлади. Футболчи Францияда ўтаётган Европа чемпионатида Швеция таркибида майдонга тушди ва турнирни тарк этгач, терма жамоадаги фаолиятини тугатганлиги ҳақида расман эълон қилди. Шундан сўнг ўз келажаги режаларини амалга оширди.

Швед билан МЮ ўртасидаги шартнома бир йилга имзоланди. 

Аввалроқ футболчининг Франциянинг ПСЖ жамоаси билан шартномаси тугаганлиги ва у эркин агентга айлангани ҳақида хабар берилган эди.