“Оскар” ғолиби Мэттью Макконахи Остиндаги Техас Университети ўқитувчиси бўлди, дея хабар бермоқда The Wrap нашри. Кузда Ҳолливуд актёри режиссёр Гери Росс билан биргаликда кино санъати ҳақида сўзлаб бериш учун қадрдон талабалари ёнига қайтади. 30 нафар талабадан иборат бўлган аудиторияда бош ролда Макконахи ижро этган, Росс режиссёрлигидаги “Жонснинг эркин штати” номли фильм тақдим этилиб, унинг яратилиши тарихи билан боғлиқ бўлган маълумотлар ҳусусида тўхталиб ўтилади.

Талабаларга аввалдан ёзилган видеолавҳа тақдим этилиб, шахсан Макконахи мактабга бир маротаба ташриф буюради.

Шунга ўхшаш дарсликлар ўтган баҳор ойларида ҳам бўлиб ўтган эди. Аммо у пайтлар “Жонснинг эркин штати” фильми ҳали экран юзини кўрмаган эди.