“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўғли Жозе Марио Моуриньо Лондоннинг “Фулхэм” жамоаси билан шартнома имзолади. “Фулхэм” ушбу мавсумда Чемпионшипда тўп суради. 14 яшар дарвозабон жамоанинг 14 ёшдан катталари билан тўп суради.

“Фахр билан шуни айтишим мумкинки, ҳозиргина “Фулхэм” билан икки йиллик шартнома имзоладим”, - деб ёзади у твиттердаги ўз саҳифасида.
Жозе Марио аввалроқ Испаниянинг “Канильяс” клубининг ёшлар жамоасида тўп сурарди.

Манба: Tribuna.Uz