Африканинг Намибия давлати Шимолий Кореянинг иккита давлат компанияси билан шартномани бекор қилди. Бу БМТ ХКнинг расмий Пхеньянга нисбатан жорий қилган сакнциялари доирасида амалга оширилди, деб хабар қилмоқда Namibian газетаси. 

Хабар қилинишича, компаниялар ҳарбий заводлар қуриш билан шуғулланган ҳамда КХДРнинг ҳарбий лойиҳаларига алоқаси бўлган. Намибия ҳукумати Корея тоғ-кон саноатини ривожлантириш савдо корпорацияси (KOMID) ҳамда Африка мамлакатларида қурилиш ишларини олиб борувчи Mansudae фирмаси билан ҳамкорликни тўхтатган. БМТ экспертлари, ушбу икки компания ўзаро боғлиқ эканини билдиришганди.