Ҳужумчи Неймар “Барселона” билан янги шартнома имзолади. Шунга мувофиқ у йилига 32,5 млн евро миқдорида маош оладиган бўлди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Футболчи “Барса”да маош олиш борасида фақатгина Мессидан ортда бормоқда (39,5 млн евро). Ер юзида энг кўп ҳақ тўланадиган футболчилар учлигига “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам киради. У яқин кунларда жамоаси билан шартномасини узайтиришни режалаштирган. Унинг “Қироллик жамоаси”дан оладиган маоши Мессиники билан деярли бир хил.

Неймарни биринчи йилда 200 миллион, иккинчи йилдан 222 миллион, учинчи йилдан 250 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.

Манба: Tribuna.Uz