Германиянинг машҳур рекордчиси ва автопойгачиси Ранер Цитоу жамоаси  30 июндан Маагадан-Лиссабон йўналишидаги автосаёҳатини бошлади. У саккиз кун ичида ана шу йўналишни босиб ўтмоқчи.

2013 йилда Райнер Цитлоу жамоаси Рус география жамияти, Россия Олимпия қўмитаси ва Гиннес рекордлари китоби вакили билан ҳамкорликда "Амарок. Шимолий бўри йўли" автомобиль экспедициясини уюштирган эди. У Москва-Якутск-Анадырь-Петропавловск-Камчатский йўналишлари бўйлаб, бутун Россияни айланиб чиққан эди.

"Магадан ва Лиссабон Евроосиё қитъасининг бир-биридан анча узоқда жойлашган шаҳарларидир. Улар орасидаги фарқ 15 минг км.ни ташкил этади. Улар орасини қисқа фурсат ичида босиб ўтиш бўйича Райнер Цитлоу рекорд ўрнатишни мўлжаллаган. У Россия, Польша, Германия, Франция ва Испанияни босиб ўтиши керак бўлади”, – дейилади маълумотда.

 

Фото:© Fotolia/ karelnoppe