2016 йилнинг февраль ойида қайта таъмирланиши бошланган Олой бозори бугун қайта иш бошлади. 

Тошкентликлар ва шаҳар меҳмонлари бозорга ташриф буюргач, янгиланган савдо павильонлари ва уларнинг озодалиги, замонавийлик ва уйғунликни жамлаган бозор иншоотлари, табассум ила харидорга гап улашувчи сотувчиларни кўриб кўнгли яйрайди, мана шундай фаровон юртда, истиқболи бундан-да порлоқ ватанда яшаётганидан фахрланади.