АҚШ ҲДК қўмондонлиги Россиянинг "Ярослав Мудрый" қўриқчи кемасини яна бир марта Ўрта ер денгизида малакасизлик намойиш этиб, хавфли манёврларни амалга оширганликда айблади, деб ёзмоқда Defence News.

Бу сафар, Америка ҳарбийларининг уқдиришларича, 2016 йил 17 июнда "Gravely" кемасига нисбатан хавфли масофада яқинлашган Россия кемаси "Dwight D. Eisenhower" авианосецига нисбатан "хавфли ва тартибсиз ҳаракатлар"ни амалга оширган. Америка авиаташувчиси ИШИД жангарилари эгаллаб турган нуқталарга зарба беришга сафарбар этилган. 

Бундан ташқари, Вашингтоннинг таъкидлашича, "Ярослав Мудрый" ракета крейсери "San Jacinto"га хавфли масофада яқинлашган. У, авиаташувчининг ҳаводан мудофаасини таъминлайди. Айни ҳаракат, Америка ҳарбийлари томонидан "анормал, хавфли ва малакасиз" манёвр сифатида баҳоланган.

 

Фото:Google image