Россиялик ўта оғир вазнли боксчи Александр Поветкин Американинг бокс оламидаги обрўли журнали The Ring рейтингидан чиқариб юборилди. Бундан аввал, журналнинг ўта оғир вазн тоифасидаги боксчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турган россиялик спортчининг янгиланган рўйхатда исми-шарифи келтирилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Поветкин WBC таснифи бўйича жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер билан рингга тушиши керак эди. Бироқ, унинг допинг текшируви 2016 йил 1 январидан тақиқланган мельдонийга ижобий натижа берганди. Шундан сўнг, унинг Уайлдер билан жанги қолдирилди. 

Шу кунларда, ташкилот мажлиси бўлиб ўтиб, унда Поветкин ва унинг вакиллари ўз қарашларини билдиришди. Александрнинг адвокатлари, боксчининг айбсизлигини таъкидлаб, ўта оғир вазнда WBC таснифи бўйича жаҳон чемпиони Уайлдер билан жангни қайта ташкил этишни талаб қилишган. WBC Поветкин иши бўйича якуний қарорни 12 июль куни эълон қилишини маълум қилган.