Россиянинг Ингушетия Республикасида яшовчи 10 яшар Ислом Гатиев мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзи йиғиб қўйган 3 минг рублни Владимир Путин қабулхонасига жўнатди. Бу ҳақда Ингушетия Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом президентга апрель ойида бўлиб ўтган “тўғридан-тўғри мулоқот” чоғидан кейин мактуб ёзишга қарор қилди. У мамлакатдаги кризиснинг олдини олиш учун Путинга ўзи йиққан 3 минг рублни тақдим этмоқчи бўлди.

Республика ҳукумати матбуот-хизматининг маълум қилишича, Россия президенти мактубга эътибор қаратган ва ўз шахсий имзоси билан фотосуратини жўнатган.
Болакайнинг пуллари қайтарилган ва унга қўшиб планшет ва вилосипед совға қилинган.