@onleaks Twitter-блогери янги Galaxy Note 7 флагман планшетофонининг биринчи "айғоқчи" суратини жойлади. Samsung бу қурилмани 2 август куни расмий тарзда тақдим этади. Суратда маълум бўлишича,  фаблет экрани Galaxy S7 Edge каби "думалоқ" бўлиб,  диагонали 5,8 дюймни ташкил этади.

Бундан ташқари, панел юзасининг тепа қисмида бир неча қўшимча тешиклар мавжуд. Samsung компаниясининг патентланган аризасида қайд этилишича, камалак қобиғли сканер инсон кўзини аниқ билиши учун учта линза керак бўлади. Шунинг учун учта айлана тешик биометрик сенсор вазифасини ўтайди. Дисплей устида ўрнатилиши керак бўлган сенсорни жойлаштириш учун жой қолмагани сабабли компания ўз логотипини олиб ташлашга мажбур бўлган.

Galaxy Note 7 ҳақидаги маълумотлар интернетда бир неча кун аввал тарқалиб кетди. Эван Бласа (@evleaks) гувоҳлик беришича, аппарат Super AMOLED Quad HD экрани ва иккита камерага эга: 12 мегапикселли асосий ва  5 мегапикселли фронтал камералар, ички хотира ҳажми — 64 ГБ (+  microSD картани ҳам кўтара олади).
Фаблет чанг ва намликдан ҳимоя қилувчи IP68 стандартлари бўйича руйхатдан ўтади. Корпус ранглари — қора, кулранг ва кўк. Шунингдек, Note 7 қурилмаси 6 гигабайтли оператив хотира ва  3600–4000 мА*ч сиғимли батареяга эга бўлади. 

Note 7 Линкольн марказида (Нью-Йорк) бўлиб ўтадиган навбатдаги йирик Samsung Unpacked 2016 матбуот анжуманида тақдим этилиши кутилмоқда.