«Арсенал» жамоасининг чилилик яримҳимоячиси Алексис Санчес твиттердаги саҳифасига жароҳатланган оёғи суратларини жойлаштирди. У Америка Кубоги финалида, Аргентинага қарши учрашув вақтида жароҳат олганди.

«Таътилнинг тўртинчи куни. Меҳмонхонада ётибман. Зерикарли. Лекин оёғимнинг аҳволи нисбатан яхшиланган», – деб ёзади Санчес.