Англия премьер лигасида қатнашувчи Лондоннинг «Уотфорд» клуби жамоа ҳужумчиси Одион Игалони Хитой чемпионатига қўйиб юбормади. Игало учун Хитойнинг «Шанхай Теллэйс» жамоаси 37,5 миллион фунт таклиф қилган эди. Бироқ ингиз клуби раҳбарлари таклифни рад этишди.

Ўтган мавсумда Игало Англия чемпионатида 37 ўйинда қатнашиб, 16та голга муаллифлик қилган.

Нигериялик ушбу футболчининг Transfermarkt.de сайтида келтирилган трансфер қиймати 12 млн евро.

Қайд этиш керакки, хитойликлар жамоаси Игалога 1 йилдан буён тинимсиз таклифлар бериб келади. Футболчига ойига 300 минг еврогача маош таклиф этилган, аммо футболчи болалик орзуси бўлган АПЛни пулга алмашмаслигини билдирган.