Хитой Ҳонгконг махсус маъмурий вилояти билан муносабатларда "бир мамлакат – икки тизим" тамойилига қатъий риоя қилади ва ҳонконгликларга ўз вилоятларини ўзи бошқариши учун имкон беради, дея маълум қилди ХХР раиси Си Жинпинг.

"Бир давлат – икки тизим" сиёсати амалиётда ўзининг ҳаётий кучини кўрсатди. Дуч келиши мумкин бўлган қийинчилик ва муаммоларга қарамай биз бу тамойилга бўлган эътиқод ва ишончни йўқотмаслигимиз керак. Биз ҳонгконгликлар Ҳонгконгни, аоминликлар эса Аоминни бошқариши учун  бу тамойилни қатъий ҳолда қўллаб-қувватлаймиз", — дея таъкидлади Си Жинпинг Хитой коммунистик партиясининг 95 йиллиги муносабати билан ташкил этилган татанали йиғилишда.

Унинг қайд этишича, Хитой ҳукумати иқтисодиёт ва аҳоли турмуш даражасини оширишда ҳисса қўшувчи махсус вилоятларни қўллаб-қувватлайди.

"Бир давлат — икки тизим". Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида Дэн Сяопин томонидан таклиф этилган ғоя бўлиб, унга кўра фақат Хитой бўлиши керак эди. Бироқ амалда Ҳонгконг, Макао ва Тайвань ўзининг капиталистик иқтисодий ва сиёсий тизимига эга бўлди, ҳолбуки бу вақтда Хитойнинг бошқа ҳудудларида социалистик тизим мавжуд бўлиши керак эди.