duPont Registry сайтида Buick Super Riviera’нинг 1952 йилда «Bombshell Betty» номи остида ишлаб чиқарилган пойга автомобили сотуви эълони пайдо бўлди. Ушбу машина Бонневиль кўлида (АҚШ, Юта штати) ҳар йили ўтказиладиган Ҳафта тезлиги мусобақасининг олти карра чемпиони ҳисобланади.

Пойга автомобили 2008 йилда америкалик ҳайкалтарош Жефф Брок томонидан сотиб олинди ва Buick Super Riviera базасида бунёд этилди. Машина каркаслари пўлатдан ишланган бўлиб, саккиз цилиндрга эга 5,2 литрли, 340 от кучига тенг мотор билан жиҳозланган.

Автомобиль 2009 йилда илк бор Бонневиль мусобақасида қатнашди ва XO/GCC синфида (янгиланган купе ва бензин двигателли седан) тезлик бўйича рекорд ўрнатди. Ўшанда «Бьюик»нинг тезлиги соатига 130,838 милга (210,5 километр) чиқди.

2014 йилда «Bombshell Betty» фотосуратчи Питер Ликка сотилди. Ҳозир унинг нархини 195 минг АҚШ доллари этиб белгилашган. Унга қўшиб барча мусобақалар кубоги ва рекорд ўрнатгани ҳақидаги ҳужжатлар тақдим этилади.