Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасида Nexia ва Gentra иштирокида йирик ЙТҲ содир этилди

Жамият 01 Июль 2016 44662

1 июлда “Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманининг Амир Темур шоҳ кўчасида юз берган йирик ЙТҲ ҳақида фотохабар қолдирилди. 

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа тонгги 4:30 лар атрофида, Nexia ва  Gentra машиналари иштирокида содир бўлган. Гуруҳ фойдаланувчиларидан воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, Gentra’нинг тезлиги соатига 160 километр бўлган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳар икки автоулов ҳайдовчиси ҳам соғ эканлиги айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар