Тожикистоннинг марказий қисмида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берган.

Ер ости қимирлашининг эпимаркази Гарм аҳоли яшаш манзилидан 27 км жануби-шарқда ва пойтахт Душанбедан 165 км шарқда қайд этилди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда деб белгиланди. 

Жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.