Бугунги кунда, Корея Республикасида 16885 нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров маълум қилган.

Унинг ёдга олишича, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Корея республикаси Меҳнат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. 

Мазкур ҳужжат, Ўзбекистондан Кореяга ишчиларни юбориш жараёнини тартибга солади. Ушбу меморандум ҳар икки йилда бир марта янгиланади. 

Мазкур ҳужжат доирасида, 2007-2016 йилларда 25543 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда иш билан таъминланган. Шундан 16885 нафари ишлашда давом этмоқда.