«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи, айни вақтда «Нью-Йорк Сити»да фаолият кўрсатаётган Патрик Виера Златан Ибраҳимовичнинг «Манчестер Юнайтед»га келиши билан боғлиқ жараён бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«У менинг яхши дўстим, «Ювентус» ва «Интер»да бирга ўйнаганмиз. Биз ҳозир ҳам яқин алоқаларни сақлаб қолганмиз ва кўпинча суҳбатлашиб турамиз. Менга унинг характери ёқади, Златан — ғолиб, ҳақиқий инсон, у жамоани ўз ортидан эргаштира олади. Менимча, «Манчестер Юнайтед» жуда омадли трансферга қўл урди.

Мен эрталаб у билан гаплашдим. У «МЮ»га ўтишга тайёрланаётгани, бу танлови тўғри эканига ишончи комиллигини айтди. Мен унга омад тилайман, унинг янги жамоасида ишлари қай тариқа кечишини кузатиб бораман.

Энди қаранг. Кимлар Манчестердаги  клубларни бошқармоқда, Моуриньо ва Гвардиола қарама-қаршилиги. Бир томонда Ибраҳимович ва Уэйн Руни, иккинчи томонда Серхио Агуэро ва Давид Сильва. Ўйлайманки, Манчестер футбол пойтахтига айланди», — деган Виейра.