Чехиялик футбол агенти Шандор Варга Чехия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Павел Врбанинг «Анжи» клубига ўтиши билан боғлиқ вазиятни изоҳлади.

«Унинг Чехия терма жамоасидаги маоши билан Россиядаги маошини таққослаб кўринг. У Чехияда 1 йилда ишлаб топган пулини Россияда 1 ойда олади.

Умуман олганда Врба яхши мураббий, унинг жамоалари чиройли, ҳужумкор ўйин намойиш этиб келишган. Лекин Чехия терма жамоаси билан Европа чемпионатидаги иштирок омадли чиқмади. Бу ёмон иштирок эмасди, масалан чехлар гуруҳ босқичидан чиққан венгрлар 5 марта ўйнаса, 4тасини ғалаба билан якунлай олишади.

Врба рус тилида яхши гапиради, рус менталитетини билади. Унинг россиялик дўстлари кўп. Бу омил «Анжи» клубини танлашда муҳим ўрин тутди. Шахсан мен Россия футболида шундай мураббий пайдо бўлгани учун хурсандман. «Анжи» энди жуда кўп ажойиб ўйинларни ўтказади», — дея ишонч билдиради Варга.