АҚШлик киноусталар томонидан суратга туширилган блокбастерларда қатнашган автомобиллар ўзларининг ёрқин кўриниши, кўпфункциялиги ва юқори тезлиги билан одамлар эътиборини ўзига тортиб келган. Қуйида ана шундай автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин.

1. Ecto “Арвоҳ овчилари”нинг учинчи машинаси. 80-йилларда чиққан иккита фильмдаги сингари қаҳрамонлар Cadillac моделини танлашди.

2. Бу автомобилнинг аввалгилардан фарқи орқа фондаги ўзгаришдир. Унда “сузувчи акула” тимсоли йўқ. Бундан ташқари машинанинг махсус товуши ҳам ўзгартирилган ва том қисми жиҳозлар билан бойитилган.

3. Ушбу кинокомедиянинг аввалги қисмларидан энг катта фарқи бу галги қаҳрамонларнинг барчаси аёллардан иборатлигидир. Картинанинг жаҳон премьераси 2016 йилнинг 11 июль куни бўлиб ўтади.

4. “Форсаж 8” фильмини суратга олиш ишлари нафақат АҚШда балки дунёнинг бошқа нуқталари, масалан, Исландияда ҳам давом эттирилмоқда. Шу боис фильмда қатнашувчи айрим машиналарда Ice сўзи пайдо бўлган. Масалан, суратдаги машина Dodge Ice Charger бўлиб, бош қаҳрамон Доминик Тореттанинг улови ҳисобланади.

5. Яна бир муз машина – занжир ғилдиракли Ice Ram. Бу фильмдаги Люк Хоббс автомобили ҳисобланади.

6. Тедж Паркер занжир ғилдиракли Ripsaw машинасини бошқаради. Уни безатилган танк деса ҳам бўлади. Уни айнан шу ном билан АҚШнинг Howe and Howe Technologies компанияси номлаган. Камида у пулемёт билан ҳам бойитилган.

7. Летти Ортис эса АҚШнинг Local Motors компанияси тақдим этган 430 от кучига эга Rally Fighter’ни бошқаради.

8. Роман Пирснинг Lamborghini Murcielago автомобили. “Форсаж 8” премьераси 2017 йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтади.  

9. “Трансформерлар” фильмининг бешинчи қисмида қатнашадиган янги полиция машинаси Ford Mustang. Бу спорткар робот Баррикейдга тааллуқли бўлади. Фильм режиссёри Майкл Бэйнинг айтишича, бу машина хизмат қилиш ёки ҳимоя қилиш учун эмас, балки жазолаш учун ҳаракатланади.

10. Янги Chevrolet Camaro Бамблбига тегишли бўлади.  “Трансформерлар”нинг бешинчи қисми 2017 йилнинг 23 июнь куни катта экранларга чиқади.

11. “Бэтмен Суперменга қарши: Адолат уфқи” фильмидан кейин ҳеч бир жойи ўзгармаган Бэтмобил “Жонидан тўйганлар гуруҳи” фильмида ҳам иштирок этди.

12. “Жонидан тўйганлар гуруҳи” фильмидаги Жокер Infiniti G35 машинасини бошқаради. 

13. Картина премьераси 2016 йилнинг 3 август куни бўлиб ўтади.

14. “Адолатпарварлар лигаси” фильмида иштирок этадиган Бэтмобил мана шундай кўринишда бўлади. Картина 2017 йилнинг 17 ноябрь куни катта экранларга чиқади.

15. Ўйинчоқли “Лего Фильм: Бэтмен” 2017 йилнинг 10 февралида катта экранларга чиқади ва фильм бош қаҳрамонига комик актёр Зак Галифианакис овоз берган.