YouTube'нинг қуруқ егуликлар (асосан эскилари) ҳақида маълумот тўпловчи Steve1989 номли фойдаланувчиси АҚШдаги Фуқаролар уруши даврида тайёрланган галета печеньесини еб кўрган видеосини каналга чиқарди. Орадан бир ярим асрдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, печенье ўз хусусиятларини сақлаб қолганлиги кишини ҳайратга солади.