Бангладеш армияси вакилининг маълум қилишича, террорчиларнинг мамлакат пойтахтидаги ресторанга қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Қуролланган номаълум кишилар Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги дипломатлар кварталидаги ресторанларга қарата ўт очишган ва ичкарида асирлар борлиги ҳақида хабар берилган эди. Бангладеш махсус хизмати вакиллари ўтказган махсус операция чоғида 13 асир қутқарилиб, 6 жангари йўқ этилди.

 

Фото:© AP Photo