БМТ бош котиби Пан Ги Мун келаси ҳафтада Хитойга ташриф буюради ҳамда бу ерда мамлакат раҳбари билан учрашади. Бу ҳақида БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди

"6 июль, чоршанба куни бош котиб Нью-Йоркдан Пекинга ташриф буюради. Эртаси куни у ХХР раиси Си Цзиньпин ҳамда расмий давлат вакиллари билан учрашади, жумладан, бош вазир Ли Кэцян, Давлат Кенгаши аъзоси Ян Цзечи ва ташқи ишлар вазири Ван И", - деди у. 

Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида Пан Ги Мун ногиронлар ҳуқуқига доир Конвенциянинг қабул қилинганига 10 йил тўлиши муносабати билан Пекинда бўлиб ўтадиган анъанавий учрашувда иштирок этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари бош котиб Ханчжоу ва Сучжоу шаҳарларидаги бошқа тадбирларга ҳам ташриф буюради. 

Дюжаррикнинг маълум қилишича, БМТ бош котиби 10 июль куни Хитойни тарк этиб, Нью-Йоркка қайтади.