Бангладеш пойтахтидаги ресторанлардан бирида жангарилар қўлидан асирларни қутқариш операцияси полиция томонидан якунланди. Бу ҳақда The Daily Star хабар бермоқда.

Даккадаги дипломатлар кварталидаги воқеа жойига журналистларни қўйиш бошланган. Айни дамда 13 нафар асир озод этилгани,улар орасида уч нафари хорижлик эканлиги маълум.

Associated Press маҳалли амалдор маълумотига асосланиб, хабар қилмоқдки, операция давомида олти жангари ўлдирилган.
Аввалроқ ОАВда тонгда бошланган махсус операция вақтида беш нафар жангари ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

фото:Google image