Бангладеш пойтахтидаги жангарилар томонидан эгалланган ресторан ичидаги асирлардан бири қочишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маҳаллий телеканалларнинг маълум қилишича, кафе ичидан 10 кишини эвакуация қилишга муяссар бўлинган. Улар ичида икки нафар хорижлик бор.  Аммо хабар ҳали тасдиқланмаган. 

Куч ишлатар органларнинг маълум қилишича, операцияга махсус хизматнинг 100 дан зиёд ходими иштирок этмоқда. Отишма тўхтатилган, ходимлар ҳамон бино ичида.

 The Daily Star воқеа жойидан маълум қилишича, тез ёрдам машинаси икки нафар ярадорни шифохонага олиб кетган.