Бангладеш пойтахти Даккадаги ресторанлардан бирига жангарилар томонидан ҳужум қилиниши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Улардан олти нафари жангарилардир. Бу ҳақда мамлакат армияси маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда. Ҳалок бўлган асирлардан кўпчилиги хорижлик бўлиб, асосан Италия ва Япония фуқароларидир.

Расмий маълумотга кўра, 13 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. Улар ичида бир нафар япониялик ва икки нафар Шри-Ланка фуқароси бўлган. Бир нафар жангари қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жангарилар 1 июль куни Даккадаги O'kitchen ресторанига ҳужум қилиб, ичкаридаги бир қанча одамларни асирга олишган эди.