Бирор марта бўлса ҳам уйда таъмирлаш ишлари билан шуғулланган кишилар кутган воқеа содир бўлди. Ниҳоят, энг "ақлли" ўлчов рулеткасини ишлаб чиқариш учун етарли пуллар тўпланди. Бу "метр"нинг номи ҳам ажойиб - Bagel. У смартфон билан бирга ишлайди ва бир неча режимга эга. 

Илк «String Mode» инсонга узунликни анъанавий усулда ўлчаш имконини беради - "метр"ни керакли узунликка чўзинг, Bagel ўз дисплейида узунликни кўрсатади. Леска мустаҳкам, у 50 килограммгача оғирликни кўтара олади, шу билан бирга ундан ҳеч қандай жароҳат етмайди. 

Иккинчи «Wheel Mode» режими рулеткани шунчаки юзада юргизиб, ўлчовни амалга ошириш имконини беради. Шу боис ҳам уни Bagel (тешик кулча) деб аташади. 

Учинчи режимда ускуна вертикал ва горизонтал бурчакларни ўлчаш учун лазер нури ва ультратовуш сенсорларни қўллайди. 

Барча ўлчовларни ускунага бириктирилган диктофон ёрдамида тўғридан-тўғри рулеткага ёзиб олиш мумкин, у эса фойдаланувчи томонидан смартфонга айтиб турилган ўлчамларни такрорлайди. 

Рулетканинг салбий томонлари ҳам бор. Биринчи режимдаги "метр" унчалик узун эмас - атиги 3 метр. Иккинчиси: Bagel турли ўлчов тизимлари билан таниш эмас, шу жиҳатига диққат қилишингизга тўғри келади. 

Дастлабки буюртмага кўра, техника мўжизаси чегирма билан сотилмоқда - атиги 59 АҚШ доллари.