Италия терма жамоаси футболчилари  Европа чемпионати чорак финалида Германияга қарши ўйинда Бангладешдаги теракт қурбонларини хотирлайди. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.

Бироз олдинроқ ушбу терактда қурбон бўлганларнинг аксари Италия ва Япония фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берилди.

2 июлга ўтар кечаси қуролланган номаълум кишилар Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги дипломатлар кварталидаги ресторанларга қарата ўт очишган ва ичкаридагиларни асирга олганди. Бангладеш махсус хизмати вакиллари ўтказган махсус операция чоғида 13 асир қутқарилиб, 6 жангари йўқ қилинди. Охирги маълумотларга кўра ҳужум натижасида 26 киши қурбон бўлган.

Германия — Италия учрашуви 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 23.55да бошланади. «Тribuna.uz» ушбу учрашувдан онлайн-трансляция уюштиради.