Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Моутинью Евро-2016 турнири чорак финалида Польшага қарши ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, жамоа сардори Криштиану Роналдунинг танлови билан пенальтилар сериясида иштирок этди.

Пенальтилар серияси бошланишидан олдин Роналду терма жамоа бош мураббийи Фернанду Сантуш билан маслаҳатлашган ва Моутиньони олдига чақириб, унга 11 метрдан зарба берувчи дастлабки 5 футболчидан бири бўлиши кераклигини айтган.

Роналдунинг ўзи нуқтага биринчи бўлиб яқинлашиб, зарбани аниқ амалга оширди. Моутиньо эса учинчи бўлиб зарба берди ва у ҳам адашмади. Пенальтилар сериясида Португалия футболчилари барча 5та зарбани аниқ амалга ошириб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.