2 июнь куни футбол бўйича Францияда ўтказилаётган Европа чемпионатининг навбатдаги чорак финал ўйини бўлиб ўтди. Майдонда Бельгия ва Уэльс терма жамоалари ўзаро куч синашишди.

Айтиш мумкинки, ўйиннинг бошиданоқ Бельгия терма жамоасининг устунлиги сезила бошлади. Ана шундай хатти-ҳаракатлар 13-дақиқага келиб, Ража Наингголаннинг голи билан якунланди. 1:0 ҳисобида бельгияликлар олдинга чиқиб олишди. Аммо Уэльс ҳам ўз руҳий мувозанатини йўқотмади. Жамоа қарши ҳужумларда, яккама-якка курашларда муносиб ўйнай бошлади. Учрашувнинг 30-дақиқасига келию Уэльс вакили Эшли Уильямснинг зарбаси ҳисобнинг тенглашишига сабаб бўлди.

Иккинчи тайм бошланиб, жамоалар майдонга тушиб келишгач, янада шиддатли ўйин кўрсата бошлашди. Аммо айтиш мумкинки бу сафар катта саҳанага уэльсликлар чиқди. Тинимсиз ҳужумлар самараси ўлароқ 55-дақиқада Робсон-Кану Бельгия дарвозасини ишғол этди.

Шундан сўнг Бельгия терма жамоаси ўйинида сезиларли пасайиш кузатилди. Ва ниҳоят учрашувнинг 85-дақиқасида барчаси ҳал бўлди. Воукснинг зарбаси Уэльсга ярим финал йўлланмасини олиб берди.

Учрашувда Уэльс термаси 48 фоиз тўпга эгалик қилган бўлса, Бельгияда бу кўрсаткич 52 фоизни ташкил этди. Аммо Уэльс рақиби дарвозасига 15 марта аниқ зарба йўллаган бўлса, Бельгия 14 марта бу ишни амалга оширди.

Шундай қилиб, Европа чемпионатининг ярим финалида икки икки футбол юлдузи Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл ўзаро куч синашадиган бўлди.

Евро - 2016. 1/4 Финал.
Уэльс - Бельгия 3-1
Голлар:  
Наингголан 13', Уильямс 31', Робсон-Кану 55', Воукс 86.

Уэльс – Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Робсон-Кану (Воукс, 80), Аллен, Бэйл, Рэмзи (Коллинз 90), Ледли (Кинг, 78), Гантер.
Бельгия –Куртуа, Алдервейрелд, Лукаку (Мертенс, 75), Менье, Денайер, Наингголан, Витцель, де Брюйне, Феррейра Карраско (Феллайни, 46), Азар, Лукаку (Батшуайи, 83).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (5), Честер (16), Гантер (24), Феллайни (59), Рэмзи (75), Алдервейрелд (85).