Мусулмонларга намоз ибодати вақтини ёдга солувчи азон чақириғи 1934 йилдан бери илк маротаба 2 июль куни Истанбулнинг Аё София ибодатхонасида янгради. Бу жараённи TRT Diyanet TV телеканали жонли эфирга узатди. Ушбу анжуманда Туркия дин ишлари бошқармаси раҳбари Маҳмуд Гермез ҳам иштирок этган. 

Айтиш жоизки, сўнгги 4 йилда азон Аё София минораларидан эшитилар эди. Бироқ, бунинг учун сўфилар музей ҳисобланувчи ибодатхонанинг ҳудуди эмас, махсус хонадан фойдаланишар эди. 

Бир вақтлар Константинополь деб аталган шаҳарнинг Аё София ибодатхонаси минг йиллардан ортиқ вақт мобайнида насронийлик дини оламининг энг йирик ибодатхонаси бўлиб келган. Византия империясининг қулаши ва Константинополнинг босиб олиниши билан у масжидга айлантирилганди. 

Бироқ, 1934 йили замонавий Турк давлати асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг махсус фармонига мувофиқ музейга айлантирилган, 1985 йили  ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганди.

Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғаннинг қарорига кўра, мусулмонларнинг рўза тутиш ойи Рамазонда Аё Софияда Қуръони Карим хатми йўлга қўйилди. 

Греция ташқи ишлар вазирлиги, Эрдўғаннинг қарорини танқид қилганди. 


 

Фото:© РИА