Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги ресторанлардан бири террорчилар томонидан босиб олингач, у ерда бир қанча одамлар асирга олинган эди. Улар орасида 11 нафар итальян борлиги маълум бўлди. Улардан бири қочиб қолишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Италия ТИВ хабар бермоқда.

Аввалроқ асирлар орасида етти нафар итальян борлиги хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қуролланган номаълум кишилар Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги дипломатлар кварталидаги ресторанларга қарата ўт очишган ва ичкарида асирлар борлиги ҳақида хабар берилган эди. Бангладеш махсус хизмати вакиллари ўтказган махсус операция чоғида 13 асир қутқарилиб, 6 жангари йўқ этилди.

 

Фото:© AP Photo