Қуролланган номаълум кишилар Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги дипломатлар кварталидаги ресторанларга қарата ўт очишган. Маълумотларга кўра, бир неча полиция ходими ва хорижликлардан иборат 20 нафар фуқаро ресторан ичида асирликда қолиб кетган. Бу ҳақда Dhaka Tribune хабар бермоқда.

Айтилишича, воқеа жойида портлаш ҳам бўлган. Бошқа маълумотларга кўрса эса, жангарилар Holey Artisan Bakery номли бинода портлаш қилишган. 
Бангладешдаги АҚШ элчихонаси кварталдаги ўз ходимларини зудлик билан чақиртириб олган.