Бангладеш пойтахтидаги жангарилар томонидан эгаллаб олинган ресторанда бошланган махсус операция вақтида асирлар озод қилинган, беш нафар жангари йўқ қилинган ва икки нафари ҳибсга олинган. Бу ҳақда Хитойнинг People's Daily нашри хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотга кўра, 12 нафар асир озод қилинган. Айнан шу рақамларни Бангладеш полицияси ҳам тасдиқлаган. Улар орасида катта эҳтимол билан хорижлик икки фуқаро ҳам бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, The Daily Star 13 асир озод этилганини, ресторандан эса беш нафар жасад топилганини маълум қилмоқда.

 

Фото:Google image