Украина президенти Петр Порошенко Болгариянинг bTV телеканалига берган интервьюсида Россияга нисбатан жиддий айбловларни илгари сурди. Унга кўра, Россия Украинада қўпорувчиликларни амалга оширишга уринган, деб хабар қилмоқда «Українські Новини».

«Биргина охирги йилда, Россия Федерацияси томонидан тайёрланган 300га яқин террорчилик хуружларининг олдини олдик. Террорчилар Курск, Белгород ва Ростов областларидаги марказларида махсус савияга эга бўлишган.  Биз уларни, террорчиликни содир этмоқчи бўлган вақтларида, ашёвий портловчи моддалари билан бирга қўлга олиб, жаҳонга кўрсатганмиз», — деган Порошенко.